Ўзбекистон

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Швеция бозорига йўл олмоқда

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Швеция бозорига йўл олмоқда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Швециянинг Миллий савдо кенгаши (Коммерсколлегиум) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон тўқимачилик ва озиқ-овқат маҳсулотларини Швеция ҳамда Европа бозорларига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Швеция томони айниқса Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди. Шу билан бирга, Европа бозорига чиқишда сифат ва стандарт талабларига жавоб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Якунда экспортни қўллаб-қувватлаш, ўқув дастурлари ва сертификатлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Мақсад — ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг Европа бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамлаш.

Батафсил ўқиш Бухорода янги тикивчилик корхонаси иш бошлади