Ўзбекистон ва АҚШ пахтачиликда экологик барқарорлик бўйича меморандум имзолади

Марказий Осиё ва дунё пахтачилигида барқарорликни ошириш йўлида муҳим қадам ташланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари чоғида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ICAC директори Эрик Трахтенберг билан учрашиб Ўзбекистонда пахтачиликда экологик барқарорликни ошириш мақсадида “углерод бозори” тизимини жорий этиш бўйича меморандум имзоланди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва қўмита ўртасидаги ҳамкорлик натижалари ва келажак режалар муҳокама қилинди.
2026 йилда Тошкентда Халқаро Пахта Куни ўтказилиши келишиб олинди. Тадбир Ўзбекистоннинг пахта соҳасидаги ислоҳотлари, янгиликлари ва экологик хавфсиз ишлаб чиқаришни намойиш қилиш имконини беради.
