Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Германия тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистоннинг Германиядаги Элчихонасида «АКА Банк» бош директори Марк Венгрчик билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда Германия молия институтининг Ўзбекистондаги саноат, хусусан, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

1952 йилда Германиянинг 17 йирик банки томонидан асос солинган «АКА Банк» (АКА Аусфуҳркредит-Геселлсчафт мбҲ) савдо молиялаштириш соҳасига ихтисослашган нуфузли молиявий муассаса ҳисобланади.

Бугунги кунда АКА Банк Ўзбекистон банклари билан 2024–2026 йилларга мўлжалланган “Технологик ҳамкорлик ва саноат кооперацияси дастури” доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу дастур доирасида тўқимачилик саноати билан бир қаторда кончилик, металлургия, муқобил энергетика каби йўналишларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Учрашув якунида томонлар янги қўшма ташаббусларни илгари суриш ва уларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш, шу жумладан, ўзаро ташрифлар орқали музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон “Интерткань Осень – 2025” халқаро кўргазмасида фаол иштирок этмоқда