ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон ва глобал болалар тўқимачилик бозори: Нишани эгаллаш вақти келди

Ўзбекистон ва глобал болалар тўқимачилик бозори: Нишани эгаллаш вақти келди

Статиста ва Мордор Intelligence маълумотларига кўра, глобал болалар кийими ва пойабзали бозори барқарор ўсишда давом этмоқда. 2024 йилда бу бозор ҳажми 250 миллиард доллардан ошди, 2029 йилга келиб эса 353–378 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда. Бу йилига ўртача 5,3–5,9% ўсишни англатади.

Алохида эътибор талаб қиладиган йўналиш — халқаро савдо. 2023 йилда болалар кийимлари ва матоларининг экспорт-импорт ҳажми 44 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2032 йилга келиб 67 миллиард долларга етиши мумкин. Бундай рақамлар демографик ўзгаришлар ва иқтисодий силкинишларга қарамай, болалар тўқимачилик сектори инвесторлар учун энг барқарор ва жозибадор йўналишлардан бири бўлиб қолишини англатади.

Бу сегментнинг ўсиши, аввало, ота-оналарнинг сифат ва хавфсизликка тобора кучайиб бораяётган эътибори билан боғлиқ. Бугунги кунда бозорда устувор аҳамиятга эга омиллар — бу:

* табиий материаллар (пахта, органик пахта, бамбук, қайта ишланган толалар);
* гипоаллерген (аллергия чақирмайдиган) матолар;
* хавфсиз бўёқлар.

Шунингдек, бозорда иштирок этиш учун халқаро сертификатларга эга бўлиш тобора муҳим талаблардан бирига айланмоқда: ОЭКО-ТЕХ®, ГОТС, BCI ва бошқалар.

Талаб географияси ҳам ранг-баранг:

* Осиё-Тинч океани минтақаси (АТР) – дунё бозорининг 40% га яқинини (2024 йилда 39,7%) эгаллайди. Бу ерда бозорнинг ўсиш суръати энг юқори — 2030 йилгача йиллик ўсиш 7,65%. Сабаблари: ўсиб бораётган аҳолининг ўрта қатлами, юқори туғилиш даражаси, ривожланган ишлаб чиқариш инфратузилмаси.
* Шимолий Америка – юқори тўлов қобилияти ва қатъий хавфсизлик стандартлари билан ажралиб туради.
* Европа – барқарорлик ва экологик хавфсизлик бўйича стандартларни белгилайди.
* Яқин Шарқ ва Африка – ёш аҳолиси сабабли янги ўсиш нуқталари бўлиб бормоқда.

Бозор ҳозирча фрагментал ҳолатда қолмоқда. Етакчи компаниялар қаторда:

* Carter’s Inc. (АҚШда етакчи),
* Нике ва Адидас (болалар спорт кийимлари),
* Гап Inc. ва Ҳ&М Гроуп (оммавий сегмент).

Ўзбекистон глобал болалар кийими таъминот занжирига қўшилиши мумкинми?

Ўзбекистон анъанавий равишда пахта билан боғлиқ — бу хомашё асрлар давомида мамлакат иқтисодиётининг асосини ташкил этиб келган. Бугун дунё экологик тоза ва табиий материалларга тобора кўпроқ аҳамият беряптиган бир пайтда, Ўзбекистоннинг айнан болалар кийими сегментида ўз ўрнини эгаллаш имконияти мавжуд.

Ўзбекистоннинг бозор учун нишавий афзалликлари:

* Европа, АҚШ ва Яқин Шарқ учун янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалар учун трикотаж маҳсулотлари;
* Африка ва Осиё учун арзон ва оммавий ассортименти асосий коллекциялар;
* Европа ва талабчан бозорларга мос премиум органик пахтадан тайёрланган маҳсулотлар.

Бозорда муваффақиятли рақобат учун Ўзбекистон компанияларига қуйидагилар муҳим:

* Халқаро сертификатсияларга сармоя киритиш (ОЭКО-ТЕХ®, ГОТС, ИСО);
* Фақат тикув эмас, дизайн ва брендинг йўналишларини ривожлантириш;
* Хорижий чакана савдо тармоқлари ва онлайн платформа билан ҳамкорлик қилиш;
* Э-commerce (онлайн савдо) каналларини фаол ривожлантириш орқали чет эл истеъмолчилари билан тўғридан-тўғри ишлаш.

Болалар тўқимачилик бозори — бу ишонч ва сифат устувор бўлган йўналиш. Ўзбекистон эса “пахта мамлакати” ва ривожланаётган тўқимачилик маркази сифатида ўзининг анъанавий хомашёсини юқори даромадли маҳсулотга айлантириш учун барча имкониятларга эга.

Болалар кийимини стратегик йўналиш сифатида биринчи бўлиб танлаган компаниялар нафақат минтақада, балки жаҳон бозорида ҳам кучли позицияни эгаллайди.

Батафсил ўқиш Қандай ранглар урф бўлмоқда?