Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Покистон енгил саноатда ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон енгил саноатда ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

“Дунё” ахборот агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси дипломатлари Гуджранвала ва Гуджрат шаҳарларига хизмат сафари доирасида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Гуджранвала — Покистоннинг йирик саноат марказларидан бири бўлиб, сафар давомида маҳаллий бизнес маркази ва ишбилармонлар билан учрашувлар ўтказилди. Ноябрь ойида ушбу шаҳардан Ўзбекистонга бизнес делегацияси ташрифи режалаштирилмоқда.

Сафарнинг иккинчи куни Гуджрат шаҳрида давом этди. Бу шаҳар кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги техникаси, мебел, чарм, тўқимачилик ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида фаол. Маҳаллий тадбиркорлар Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ва имтиёзлари билан танишди.

Томонлар августда видеоконференция ўтказиш ва декабрда Гуджрат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар. Бу ташриф икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Пахта етиштирувчиларга янги имконият