Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Венгрия саноат ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Венгрия саноат ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга ташрифи ва Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) норасмий саммитида иштирок этиши стратегик ҳамкорликни, хусусан, саноат соҳасида, жумладан, тўқимачилик саноатида чуқурлаштириш учун янги имкониятларни очди.

Ташриф якунида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Бу борада товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ГСП+ имтиёзли мақомидан фойдаланиш орқали Ўзбекистондан Европа Иттифоқи, жумладан, Венгрияга экспортни соддалаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, тўқимачилик, логистика, транспорт, фармацевтика ва рақамли технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланди.

«ТУРК-ТРАДЕ» платформаси ва саноат кооперацияси дастури яратилиши эса Ўзбекистон ва Венгрия бизнес доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Матодаги нуқсонларни аниқловчи автоматик технология яратилди