Ўзбекистонда эко-индустриал паркларни ривожлантириш: барқарор саноат сари йўл

20 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонда эко-индустриал паркларни жорий этишга бағишланган миллий конференция бўлиб ўтди. Ҳозирда лойиҳа Самарқанд вилоятидаги “Ургут” ҳамда Фарғона вилоятидаги “Механик” саноат зоналарини қамраб олади. Танлаб олинган 20 та корхона орасидан лойиҳада 6 та тўқимачилик компанияси иштирок этмоқда, жумладан: Фергана Глобал Техтиле, Фергана Wonderland Техтиле, Камалак Текстил ва Ургаз Carpet.
Икки йил давомида БМЗ ва ГИЗ (Германия) кўмагида амалга оширилаётган ЮНИДОнинг ушбу пилот ташаббуси қуйидаги сезиларли натижаларга эришди:
▪️ ресурсларни тежаш ва экологик тоза амалиётлар (РЕСП) бўйича 90 дан ортиқ тавсиялар ишлаб чиқилди
▪️ 170 минг тонна чиқинди ҳосил бўлиши олди олинди
▪️ йилига 13 минг МВт·соат электр энергияси тежанди
▪️ йилига 202 минг м³ сув иқтисод қилинди
▪️ СО₂ чиқиндилари йилига 4 миллион тоннага қисқарди
Тавсия этилган чораларнинг 40% аллақачон амалга оширилган, корхоналар “яшил” ечимларга 800 минг евродан ортиқ инвестиция киритган. Лойиҳа миллий координатори Олег Риженченкого кўра, жорий этилган чоралар бўйича ўртача қайтиш муддати атиги 2,75 йилни ташкил қилади.
Ёрқин мисол сифатида Фергана Глобал Техтилени кўрсатиш мумкин:
-реактив қувватни компенсация қилиш қурилмалари тўлиқ жорий этилди
-буғ ва иссиқлик линиялари иссиқлик изоляцияси билан таъминланди
-сувни тозалаш тизимлари модернизация қилинди
-қуввати 2,3 МВт бўлган қуёш электр станциясини ўрнатиш учун барча ҳужжатлар тайёрланди
Конференция якунида иштирокчи корхоналар ва пилот зоналар (СЭЗ “Ургут” ва СИЗ “Механик”) маъмуриятларига РЕСП тавсияларига мувофиқлик бўйича халқаро сертификатлар топширилди — бу Европа Иттифоқи, АҚШ ва экологик талаблар юқори бўлган бошқа давлатлар бозорларига чиқишда жиддий рақобат устунлигидир.
Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати минтақадаги энг “яшил” тармоқлардан бирига айланиб бормоқда: компанияларимиз нафақат барқарор ривожланиш бўйича жаҳон тенденцияларига эргашмоқда — балки улар бу йўналишда мамлакат миқёсида етакчиликни қўлга олмоқда.
