Ўзбекистон

Ўзбекистонда онлайн савдо учун янги қоидалар жорий этилади

Ўзбекистонда онлайн савдо учун янги қоидалар жорий этилади

Ўзбекистонда электрон тижоратни янада тартибга солиш ва шаффофлигини оширишга қаратилган янги тартиблар жорий этилмоқда.

Президентнинг 13 апрелдаги қарорига мувофиқ, 1 июлдан мамлакатда бонд омборлари тизими асосида электрон тижорат бўйича эксперимент бошланади. Шу орқали айрим импорт товарлари учун махсус божхона тўловлари жорий этилади.

Янги тартибга кўра:
• смартфон, ноутбук ва бошқа электроника — 5% ягона божхона тўлови
• кийим-кечак ва пойабзал каби 30 га яқин товар турлари — ҚҚС ва 3% бож

Барча жараёнлар божхона ва солиқ органлари назоратида амалга оширилади.

👉 Ушбу ўзгаришлар онлайн савдони тартибга солиш, бозорда адолатли рақобатни таъминлаш ва импорт устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Зендая ва “Он” бренди коллаборацияси