Ўзбекистондаги дўконлари билан 2024 йилда Индитех даромади 5,4 милиард еврога етди

Испаниянинг энг йирик компанияси Индитех 2024 йилда Ўзбекистонда ҳам бренд дўконларини очиб, умумий 47 мамлакатдаги дўконларидаги сотувлари натижасида 2024-йилдаги даромадини 9% га ошириб, 5,4 миллиард еврога етказди.
Индитех компанияси ҳисоботларига кўра, дўконлари сони 5563 тага етди. Компания ўтган йили дўконлар тармоғига сармоялар киритиб, онлайн савдо ва логистика платформаларини ривожлантирди ва ЭБИТни 10,7 миллиард еврога етказди.
Шунингдек, компаниянинг фаол илова фойдаланувчилари 218 миллионга етди. Зара бренди 2024-йилда 3,14 миллиард евро дўкон савдосини ва 27,78 миллион евро онлине савдоларни амалга оширди.
Аввалроқ, биз Индитех Ўзбекистонда логистика марказини йўлга қўйишни режалаштирмоқчилиги ҳақида ҳабар бергандик.
