Ўзбекистоннинг 29 та тўқимачилик корхонаси Покистон бизнесига таклиф қилинди

“Дунё” АА маълум қилишича, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Икки давлатнинг тўқимачилик соҳаси вакиллари иштирокида онлайн учрашув ўтказилиб, унда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт имкониятларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Покистон бизнесига Ўзбекистондаги 29 та тўқимачилик корхонасини сотиб олиш ёки бошқарувга олиш таклиф этилди. Томонлар, шунингдек, имтиёзли молиялаштириш, субсидиялар ва замонавий бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича фикр алмашди.
Покистон томони таклифларга қизиқиш билдириб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.
