Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг онлайн савдо даражаси энг пастларидан бири

Ўзбекистоннинг онлайн савдо даражаси энг пастларидан бири

ИНФОЛине таҳлилий агентлигининг маълумотларига кўра, 2024-йилда Ўзбекистондаги онлайн савдо жами чакана савдонинг фақат 3% ини ташкил этди.

2024-йилда Ўзбекистон чакана савдосидаги электрон тижорат улуши фақат 3% ни ташкил этди. Бу Ўрта Осиё ва ЕОИИ мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан биридир. Таққослаш учун: Қозоғистонда бу кўрсаткич 15%, Белоруссияда эса 14% ни ташкил этади.

Бироқ, аҳоли сонининг ўсиши (2024-йилда 926 минг бола туғилди) ва барқарор истеъмол талабининг мавжудлиги электрон тижорат бозори учун катта потенциални кўрсатмоқда. Таҳлилий маълумотларга кўра, бу соҳа келгуси йилларда тез суръатлар билан ривожланиши мумкин.

Тўқимачилик саноати корхоналари учун жуда катта имкониятлар очилмоқда, чунки маркетплейсларжа энг кўп сотиладиган маҳсулот матолар ва кийим-кечакдир. Бу ички бозорни кенгайтириш, янги мижозларга чиқиш, бренд яратиш ва экспортни ривожлантиришга олиб келади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги савдонинг асосий қисми ҳали ҳам анъанавий бозорлар (84%) ва замонавий савдо тармоқлари (13%) га тўғри келади.

2024-йилда чакана савдо ҳажми 31,1 миллиард долларга етиб, миллий валютада 10% ўсишни кўрсатди. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Белорусиядан кейин минтақада тўртинчи ўринни эгаллайди.

Батафсил ўқиш Луминоус Блуэ — барқарорлик, умид ва уйғунлик рамзи