Дунёда

Парижда Ўзбекистон миллий мода бренди коллекцияси намойиши бўлиб ўтди

Парижда Ўзбекистон миллий мода бренди коллекцияси намойиши бўлиб ўтди

“Адоре” мода уйи асосчиси Шоҳида Йўлдошева бошчилигида “Шакҳиадоре Ҳауте Couture” бренди ўз коллекциясини Парижда тақдим этди.

Мода олами маркази ҳисобланган Парижда шу кунларда нуфузли тадбирлар — “Парис Фашион Дай” эксклюзив намойиши бўлиб ўтди. Биз учун унинг аҳамиятли томонини - ушбу катта воқеада Ўзбекистоннинг "Шакҳиадоре Ҳауте Couture” бренди ҳам ўз коллекцияси билан иштирок этди.

Тадбирнинг кенг аудиторияси — мода саноати вакиллари, дизайнерлар, экспертлар ва тадбир меҳмонларида ушбу коллекция миллий элементлардан фойдаланилган нафис либослар катта қизиқиш уйғотди. Бу эса замонавий мода йўналишларини Ўзбекистоннинг бой маданий мероси билан уйғунлаштиришга асосланган.


«Адоре» мода уйининг «Парис Фашион Дай» сахнасидаги иштироки миллий услубнинг халқаро мода индустриясидаги мустаҳкам ўрнини тасдиқлади ва Ўзбекистон дизайнерларининг юқори мода оламидаги обрў-эътиборининг ортишини намоён қилди. Бу тадбирда қатнашиш нафақат бренд учун тарихий ютуқ, балки мамлакатимизнинг ноёб маданий меросини дунё кўз олдида намойиш этишнинг ажойиб имконига айланди.

Бренднинг «Парис Фашион Дай» иштироки Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Батафсил ўқиш Яндех Маркет Ўзбекистонда ишга тушади