Ўзбекистон

Покистон билан чарм соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда

Покистон билан чарм соҳасида  қўшма лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда

Покистон чарм саноати вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент вилоятидаги “Ангренча Чарм Инвест” ҳамда “Ҳамкор Нур Савдо” корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашувлар давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган йирик шохли қорамол терисини Покистонга экспорт қилиш ва чармни чуқур қайта ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги маҳсулотларни Покистон бренди остида халқаро бозорларга чиқариш учун франчайзинг шаклида ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Бу йўналишдаги ҳамкорлик икки давлат учун стратегик аҳамият касб этади ва Ўзбекистоннинг сифатли хомашёси билан Покистоннинг кенг савдо имкониятлари ўзаро уйғунлашуви сифатида хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Инклюзив кийимлар: Россия кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади