ДунёдаЎзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев “Гоҳар Техтиле” асосчиси билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон пойтахти Исламабод шаҳрига давлат ташрифи доирасида тўқимачилик соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ташриф чоғида Президент Покистоннинг йирик тўқимачилик компанияларидан бири — “Гоҳар Техтиле” асосчиси Гоуҳар Мустафо билан учрашув ўтказди.

“Гоҳар Техтиле” компанияси пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва маиший тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга. Учрашувда Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда маҳаллий корхоналарни халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ҳамкорлик тўқимачилик саноати рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Батафсил ўқиш Сабер бренди Ўзбекистон спортчилари учун янги форма тақдим этди