Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ВИ очиқ мулоқотидаги асосий ташаббуслар:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотидаги асосий ташаббуслар:
- Бизнесга кредитлар ҳажми 450 трлн сўмга етди, тадбиркорлар 650 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди. - «Бизнес-старт», «Бизнес-лифт» ва «Бизнес-юксалиш» дастурлари жорий этилади. - Давлат активларини сотиб олишда дастлабки тўлов 15 фоизгача камайтирилади, 6 ойда тўлиқ тўлаганларга 25 фоиз чегирма берилади. -  Кичик бизнес учун айрим текширувларга 3 йиллик мораторий жорий этилади, жарималар ўртача 2 баробар камайтирилади. -  Тадбиркорлар ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойили жорий қилинади. -  Давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик белгиси» тамойилига ўтказилади. - 30 дан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, яна 35 та рухсатнома олиш жараёни тезлаштирилади. - Экспортни қўллаб-қувватлаш учун «Экспорт навигатори» тизими йўлга қўйилади. - Асосий мақсад — иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб, аҳоли фаровонлигини янада ошириш.
Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Озарбайжон янги лойиҳаларни ишга туширмоқда