Президент “WBM Ромитех” кластерига ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қурилган “WBM Fabrics” корхонаси фаолияти билан танишди.
Ушбу корхона “WBM Ромитех” кластерига қарашли бўлиб, 50 миллион долларлик инвестиция асосида кўрилди. Замонавий ишлаб чиқариш биносида Италия ва Германиядан келтирилган технологиялар асосида мато бўяш ва нақш тушириш линиялари йўлга қўйилган. Корхона йилига 24 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради ва 600 нафар ходимни иш билан таъминлайди.
Ташриф давомида энергия тежамкорлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ходимлар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маҳсулотлар асосан экспортга йўналтирилган бўлиб, йилига 55 миллион долларлик экспорт режалаштирилган.
