Пума – барқарорлик сари интилувчи бренд

Пума ўз мақсадининг 90%ига эришди. Бренд ҳозирда ўз маҳсулотларининг 90%ини қайта ишланган материаллардан ишлаб чиқармоқда.
Аслида, ҳали 2013 йилдаёқ Пума қайта ишланишга яроқли матолардан куртка, сумка ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқара бошлаган эди. Шунингдек, спорт кийимлари сув ва кимёвий ўғитлар анча кам ишлатиладиган этик йўл билан етиштирилган пахтадан тайёрланади.
Ҳозирда эса компания пластик ўрнига РЕ:ФИБРЕ лойиҳаси доирасида тўқимачилик чиқиндиларидан фойдаланмоқда. 2024 йилда бренд кийимларидаги полиэстернинг 13,9%и айнан шу ташаббус туфайли ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, Пума ўз фаолияти натижасидаги чиқиндиларни 86%га камайтирди ва барча офис ҳамда дўконларини қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтказди.
