Ўзбекистон

Қашқадарёда $23 млнлик  фабрика ишга тушди

Қашқадарёда $23 млнлик  фабрика ишга тушди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган “Оқсарой Кластер” МЧЖ таркибида умумий қиймати $23 млнга тенг бўлган, юқори технологияларга асосланган ип-йигирув фабрикаси иш бошлади.

3,6 гектар майдонда жойлашган корхона йилига 5 минг тоннадан ортиқ пахта ва сунъий толалардан аралаш ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирги кунда корхонада кунлик 14 тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотнинг катта қисми Хитой ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда. Корхона йилига 10 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режасини кўзда тутган.

Корхонада Германиядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилиб, Туркиядан тажрибали мутахассислар жалб этилган. Фабрика ишга тушиши билан 550 та янги иш ўрни яратилди.

Кластер тизими доирасида, шунингдек, йилига 50 минг тонна пахтани дастлабки қайта ишлаш қувватига эга завод ҳам фаолият юритмоқда. Бу ерда 200 нафар ишчи доимий иш билан таъминланган. Кластер доирасидаги ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич кенгайтириш ва маҳсулот турларини кўпайтириш режалаштирилган.

Батафсил ўқиш ПАХТА ТЕРИМИ 2025: Янги нархлар ва субсидиялар!