Қирғизистон

Қирғизистоннинг тўқимачилик саноати ЯИМ ўсиши фонида 9,4% га ўсди

Қирғизистоннинг тўқимачилик саноати ЯИМ ўсиши фонида 9,4% га ўсди

«Евроосиё Ритми» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон иқтисодиёти сезиларли ўсишни намоён қилмоқда: 2024 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича мамлакатнинг реал ЯИМ ўсиш суръати 10% га етди.

Ушбу ўсишнинг асосий драйверлари орасида тўқимачилик соҳаси ҳам барқарор ўринда турибди. Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қасымалиев маълум қилишича, ҳисобот даврида тўқимачилик ва тикйвчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,4% га ошган.

Бу кўрсаткич Қирғизистон тўқимачилик маҳсулотларига ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорда ҳам юқори талаб мавжудлигини яққол кўрсатмоқда. Саноат умумий саноат ўсишига — 9,9% га — сезиларли ҳисса қўшиб, мамлакат учун муҳим бандлик ва экспорт даромадлари манбаи бўлиб қолмоқда.

Тўқимачилик соҳасининг изчил ривожланиши Қирғизистон иқтисодиётининг диверсификацияси ва барқарор ўсиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Батафсил ўқиш Қирғизистонда тўқимачилик соҳаси учун янги имкониятлар очилди