Қозоғистон

Қозоғистон кийим-кечак савдоси динамикаси: 2025 йил январь-май ойлари

Қозоғистон кийим-кечак савдоси динамикаси: 2025 йил январь-май ойлари

LSM.kz маълумотларига кўра 

2025 йилнинг биринчи беш ойида Қозоғистон кийим-кечак бозори ташқи савдо тузилишида жуда катта ўзгаришларни кўрсатди. Ананавий импорт оқимларининг қисқариши билан бирга, янги бозорларга экспорт етказиб беришда аник ўсди кўзга ташланди.

Импортда умумий қисқариш кузатилди:
- Олиб келинган кийим-кечак ҳажми: 57 минг тонна (2024 йилга нисбатан -20,7%)
- Импорт қиймати: 685,7 млн АҚШ доллари

Импорт географияси ўзгариб бормокда:
- Хитой, Туркия ва Россиядан етказиб бериш кескин қисқарди (костюм/шим ▼1,6х; кўйлак/блузка ▼31,9%; футболка ▼26,4%).
- Бангладеш (+31,3%), Марокаш (+12%), Мисрдан (футболкалар +280%) импорт ўсди.
- Янги етказиб берувчичилар пайдо бўлиши: Мьянма (кўйлаклар), Камбоджа, Вьетнам.
- Ўзбекистон футболка етказиб беришда етакчиликни сақлаб қолди (4,4 минг тонна, бозорнинг 60%).
- Алохида тоифаларда ананавий ҳамкорларнинг улуши 30-80% гача қисқарди.

Экспортга келсак, жами экспорт ҳажми - 18,5 минг тонна (2024 йилга нисбатан +170%) қуйидаги маҳсулотлот тоифалари бўйича:
- Футболка/майка: 11 минг тонна (+290%)
- Ички кийим/уй кийими: 4,8 минг тонна (+320%)
- Костюм/пиджак: 1,6 минг тонна (+70%)

Экспорт бозорлари:
- Россия (барча тоифалар бўйича асосий ҳамкор)
- ЕИ давлатлари: Испания (костюмлар), Италия (блузкалар)
- Осиё: Жанубий Корея (уй кийимлари)
- МДҲ: Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистон (3 тоифа бўйича топ-5 га киради).

Кўриниб турибдики, импорт оқимлари ананавий етказиб берувчилар (Хитой, Россия) дан Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё (Бангладеш, Мьянма) ва Шимолий Африка (Миср, Марокаш) давлатларига қараб қайта йўналтирилмокда.

Қозоғистон Гарбий Европа (Испания, Италия) ва Шарқий Осиё (Жанубий Корея) бозорларини эгаллаб, экспорт диверсификациясини кучайтирмокда.

Ўзбекистон бир вақтда мухим таъминловчи ва харидор сифатида аник минтакавий ҳамкорлик ўрнини сақламокда.

Батафсил ўқиш Сиз инклюзив мода ҳақида қандай фикрдасиз?