Қозоғистон

Қозоғистонда $397 миллионлик тўқимачилик кластери

Қозоғистонда $397 миллионлик тўқимачилик кластери
Хинжианг Лиҳуа компанияси Қозоғистоннинг жанубида тўқимачилик кластерини яратишга $397 миллион сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Туркистон ЭИЗ ҳудудида ушбу лойиҳа доирасида, тўртта пахта қайта ишлаш заводи, иккита томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш заводи ва тўртта тўқимачилик фабрикалари қурилади. Лойиҳа қиймати 200 миллиард тенге ($397 миллион)ни ташкил этади.
Лойиҳани амалга ошириш учун Қозоғистон ҳукумати пахта экинлари учун 50 минг гектар ер ажратган. Шунингдек, пластик трубалар ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади.
Батафсил ўқиш Cоаch қайта ишланган материаллардан тайёрланган сумкалар коллекциясини яратди