Раҳим Эмброидерй Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасига сармоя киритишга тайёр

Бу ҳақда компания раҳбарияти Савдо-саноат палатасида ўтказилган музокаралар чоғида маълум қилди. Учрашувда томонлар тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва илғор технологиялар алмашинуви масалаларини муҳокама қилдилар.
UzDaily ахборотига кўра, учрашув Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Узтехтилпром” уюшмаси вакиллари ҳамда Покистоннинг етакчи ип ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлган Раҳим Эмброидерй раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтди.
Раҳим Эмброидерй вакиллари Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдирдилар ва инвестицион лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Музокаралар якунларида стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор ташаббуслар илгари сурилди.
