Дунёда

РИГА ФАШИОН WEEK – 2025: Ўзбекистонлик дизайнерлар Рига подиумида

RIGA FASHION WEEK – 2025: Ўзбекистонлик дизайнерлар Рига подиумида

20–24 октябрь кунлари Латвиянинг пойтахти Рига шаҳрида бўлиб ўтган РИГА ФАШИОН WEEKда Ўзбекистонлик дизайнерлар ҳам иштирок этдилар. Бу мавсум мода ҳафталиги тарихида “дебютлар мавсуми” сифатида қайд этилди.

Рига подиумида Латвия, Эстония, Литва, Польша, Бельгия ва Ўзбекистондан жами 17 та бренд ўз коллекцияларини тақдим этди, улардан 12 таси илк бор RFW’да қатнашди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон элчихонаси ва дизайнер Зухра Инат ташаббуси билан миллий ўзбек услубидаги либослар намойиши ташкил этилди. Унда адрас ва икат каби анъанавий матолардан тайёрланган либослар томошабинларга намойиш этилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг бой маданияти, халқ амалий санъати ҳамда ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган миллий матолари ҳақида маълумот берилди.

Мазкур иштирок Ўзбекистон маданияти ва дизайн санъатининг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада ошириб, миллий қадриятларимиз гўзаллиги ва бетакрорлигини халқаро саҳнада ёрқин намоён этди.

Батафсил ўқиш Ҳавони тозаловчи деним: Стелла McCartney инновацияси