Ўзбекистон

Самарқанд вилоятида саноат ҳудудлари кенгаймоқда

Самарқанд вилоятида саноат ҳудудлари кенгаймоқда

Самарқанд вилоятининг Каттақурғон шаҳрида саноат ҳудудларининг кенгайиши инвестицияларни жалб этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада кўпайтиришга хизмат қилади.

Шу орқали Каттақурғон шаҳри расман йирик шаҳар мақомини олади ва ўз чегараларини Каттақурғон ҳамда Нурабод туманлари ҳудудлари ҳисобидан кенгайтиради.

Лойиҳа доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

-“Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиалини барпо этиш,
-учта кичик саноат зонасини ташкил этиш.

Шу билан бирга, шаҳарнинг экспорт салоҳияти 65 миллион АҚШ долларигача ошиши кутилмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар ҳудудда янги ишлаб чиқариш кластерларини шакллантириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаган.

Батафсил ўқиш Қозоғистондаги тикувчилик саноати қандай ҳолатда?