“Само” фабрикасига 12 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди

Андижон вилояти Жалоқудуқ туманида жойлашган "Само" фабрикасига ижтимоий ҳимояга муҳтож 12 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.
Мазкур ташаббус ногиронлиги бўлган шахсларга мустақил даромад манбаи яратиш, уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва маҳаллий ишлаб чиқаришга ҳисса қўшиш имконини бермоқда.
Бу жараён Президентнинг ПФ 85-сонли фармойиши ижроси доирасида “Инсон ижтимоий хизматлар маркази” томонидан ташкил этилди. Бандликни таъминлаш орқали ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш кўзда тутилган.
