Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Фарғонада инвестиция лойиҳаларини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Фарғонада инвестиция лойиҳаларини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюриб, ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти билан танишди.

Ташриф давомида у Инвесторларга хизмат кўрсатиш марказини кўздан кечирди. Бу ерда 200 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш этилиб, саноат, экспорт ва тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва заргарлик соҳаларидаги маҳсулотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Президент ишлаб чиқариш кўргазмаларини кўздан кечириб, ягона инвестиция платформаси ва йирик лойиҳалар билан танишди. Хорижий тадбиркорлар билан учрашувда инвестицияларни кенгайтириш ва муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон божхонаси — хорижда расмий вакиллар фаолияти бошланди