«Ситораи Тож» тикйвчилик корхонаси фаолиятини кенгайтириб, 500 та янги иш ўрни яратмоқда

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида тикйвчилик соҳасида янги иш ўринлари ташкил этилмоқда. Хусусан, Хўжанд шаҳрида фаолият юритаётган «Ситораи Тож» тикйвчилик корхонаси ўз ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш орқали 500 та янги иш ўрни яратмоқда.
Ҳозирда корхонада мингдан ортиқ ходим фаолият юритмоқда. «Ситораи Тож» асocaн тикйвчилик маҳсулотлари, жумладан, махсус кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, уларнинг катта қисми хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.
Корхонанинг кенгайтирилиши минтақада бандликни ошириш билан бирга, Тожикистоннинг тўқимачилик саноати салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
