Дунёда

Сиз лотос гулидан ипак олиниши мумкинлигини билармидингиз?

Сиз лотос гулидан ипак олиниши мумкинлигини билармидингиз?

Энг ноёб ва энг қиммат ипак — бу лотос ипаги бўлиб, у лотос гулининг поясидан олинади.

Лотос ипаги тўлиқ қўлда тайёрланади, 100% табиий бўлиб, уни тайёрлашда ҳеч қандай ҳайвонга зарар етказилмайди. Бундай ипак фақат Камбоджа, Мьянма ва Вьетнамда оз миқдорда ишлаб чиқарилади.

Битта лотос шарфини тайёрлаш тахминан икки ой вақт олади, чунки ҳар бир лотос поясида жуда оз миқдорда тола бўлади. Бу толалар тез қурийди ва парчаланади, шунинг учун уларни йиғилгандан кейин 24 соат ичида ишлов бериш зарур. Лотос ўсимлигини фақат апрель-октябрь ойларида йиғиш мумкин.

Лотос ипаги ипакдек юмшоқ, зиғир матосигидек нафас оладиган ва бироз ялтираб турадиган бўлади. Ундан тайёрланган маҳсулотлар жуда қиммат: ҳатто кичик бир шарфнинг ўзи тахминан 200 долларга баҳоланади.

Лотос ипаги сайёҳлар ва халқаро мода брендлари орасида машҳурликка эришмоқда, аммо ҳали кенг тарқалмаган, чунки уни ишлаб чиқариш мураккаб ва юқори малака талаб қилади.

Батафсил ўқиш Файз-М: Андижондаги трикотаж корхонаси 6 миллион долларлик экспортга эришмоқда