«Снежная Королева» пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Россиянинг таниқли «Снежная Королева» бренди энди нафақат устки кийимларда, балки пойабзал дунёсида ҳам ўз ўрнини эгалламоқда. Компания илк бор замша ва табиий қўй жунидан тайёрланган этиклар, мокасинлар ва слиперлар коллекциясини тақдим этди.
Бу янги йўналиш — бренднинг тўлиқ қишки гардеробни яратишдаги навбатдаги қадами бўлиб, пойабзаллар юқори сифат ва қулайлиги билан ажралиб туради. Энди «Снежная Королева» маҳсулотларини дўконлардан ҳам, онлайн платформалардан ҳам харид қилиш мумкин.
«Снежная Королева» — 1998 йилда ташкил этилган Россиянинг машҳур кийим-кечак бренди бўлиб, дастлаб мўйна ва теридан тайёрланган устки кийимлар билан танилган. Бугунги кунда бренд ассортиментини кенгайтириб, кундалик кийимлар, аксессуарлар ишлаб чиқаради.
