Дунёда

Сунъий интеллект сохта маҳсулотларни аниқламоқда

Сунъий интеллект сохта маҳсулотларни аниқламoқда

Бугунги кунда иккинчи қўл (реселл) кийим бозори жуда тез ривожланмоқда. Шу билан бирга, сохта (факе) маҳсулотлар муаммоси ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Энди бу муаммони ҳал қилишда сунъий интеллект ёрдамга келмоқда.

Вестиаире Collective платформаси махсус алгоритмлар ёрдамида сотувга қўйилган маҳсулотларни текширади.

У қандай ишлайди?
- Дастур маҳсулот расмини таҳлил қилади
- Логотип шакли, тикиш сифати ва жойлашуви текширилади
- Фурнитура (тугма, замок ва бошқалар) солиштирилади
- Буюмнинг умумий пропорцияси баҳоланади

Агар бирор детал шубҳали бўлса, тизим уни белгилайди ва мутахассислар қўшимча текширув ўтказади.

 Натижа нима?
— Сохта маҳсулотлар тезроқ аниқланади
— Харидорлар ишончи ошади
— Ҳалол сотувчилар қўллаб-қувватланади

Мутахассислар фикрича, 2030-йилга бориб реселл бозори 350 миллиард доллардан ошади. Бу эса бундай технологияларнинг аҳамиятини янада кучайтиради.

Хулоса: Сунъий интеллект нафақат ҳаётимизни осонлаштиряпти, балки бозорда ҳалоллик ва шаффофликни ҳам таъминламоқда.

Батафсил ўқиш Иқтисодий ривожланишга йўл: Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлиги