Ўзбекистон

Сурхондарё пахтакорлари биринчи бўлиб режани бажарди

Сурхондарё пахтакорлари биринчи бўлиб режани бажарди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг маълумотига кўра, вилоят пахтакорлари жорий йилги шартномавий пахта топшириш режасини мамлакат миқёсида биринчи бўлиб бажаришга муваффақ бўлди. Қабул шохобчаларига 275,6 минг тоннадан ортиқ сифатли хом ашё топширилди.

Бу юксак кўрсаткич Президент ташаббуси билан жорий этилган кластер тизими, замонавий агротехнологиялар ва хорижий тажрибаларни самарали татбиқ этиш натижасида қўлга киритилди. Сув танқислиги ва ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, фермер ва деҳқон хўжаликлари мўл ҳосил етиштиришга эришди.

Йиғим-терим ишларини уюшқоқ ташкил этиш мақсадида 1 277 та терим отряди, 2 010 та трактор, 2 965 та тиркама ҳамда 60 та замонавий пахта териш машиналари жалб этилди. Айрим ер участкаларидан гектарига 80 центнергача ҳосил олингани қайд этилди.

Ҳозирги пайтда вилоятда терим ишлари қизғин давом этмоқда. Режани амалга оширишда фаол қатнашган фермерлар, механизаторлар ва барча меҳнаткашлар муносиб рағбатлантирилади.

Батафсил ўқиш Адидас'дан янги йўналиш: иш учун инновацион пойабзал