Ўзбекистон

Сурхондарёда янги тўқимачилик корхонаси 800 нафар фуқарони иш билан таъминлади

Сурхондарёда янги тўқимачилик корхонаси 800 нафар фуқарони иш билан таъминлади

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида пахта толасини ип калава қилишдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ технологик занжирни қамраб олган замонавий тўқимачилик корхонаси ишга туширилди. Лойиҳа “Қумтех Инвест” МЧЖ томонидан амалга оширилган бўлиб, қиймати 73,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Корхонада йилига 8 минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, 45 миллион погон метр мато ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш Германия, Италия, Жанубий Корея ва Туркиянинг илғор ускуналари билан таъминланган.

Лойиҳа 800 нафар иш ўрни яратади ва маҳсулотлар экспортга йўналтирилади. Бу ташаббус ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш “Бухоро Агрокластер” халқаро кўргазмада 14 миллион долларлик шартнома имзолади