Дунёда

Табиий хомашё — Беларусь маҳсулотининг асосий фарқи

Табиий хомашё — Беларусь маҳсулотининг асосий фарқи

“Бизнинг кийимларимиз ҳар доим табиий толалардан тайёрланади. Уни харид қилган истеъмолчи белорус трикотажи таркибида акрил ёки полиэстер йўқлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин,” — дейди “Беллегпром” раҳбари Татьяна Лугина.

Бутун дунёда табиий маҳсулотларга, айниқса зиғир тола, пахта ва табиий чармга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Беларусь ишлаб чиқарувчиларига хос асосий жиҳатлар — табиий тола, мато ва чармдан фойдаланиш, ҳамда сифатга бўлган интилишдир.

2024 йилда “Беллегпром” таркибига кирувчи 60 корхона маҳсулотларини 58 давлатга экспорт қилган. Асосий бозорлар қаторига Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, шунингдек, Европа (Италия, Нидерландия) ва Осиё (Хитой, Ҳиндистон) давлатлари киради.

Шунингдек, Беларуснинг енгил саноати автоматлаштириш, роботлаштириш ва сунъий интеллект каби замонавий технологияларни фаол қўллаган ҳолда ривожланиб бормоқда. Бироқ, инсон ижодининг аҳамияти сақланганлини боис, беларусь дизайн мактабининг соҳадаги устун жиҳатларидан бирига айлантиради.

Татьяна Лугинанинг таъкидлашича, миллий брендлар сифат, анъана ва инновацияни муваффақиятли уйғунлаштириб, халқаро бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Батафсил ўқиш Зарафшон Текстил қувватларини ошириб, аёллар учун ижтимоий барқарорликни таъминламоқда