ТИСЗА бренди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

"Улкан-Лазиз" ва "Моха Манагемент" компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик орқали ТИСЗА бренди остида юқори сифатли поябзаллар ишлаб чиқарилиши бошланади. Ҳозирда маҳсулотлар лаборатория синовларидан ўтказилмоқда ва ишлаб чиқариш жараёнига янги технологиялар жорий этилмоқда.
Янги ҳамкорлик доирасида 1,5 миллион евро ҳажмида поябзал экспорти режалаштирилган! ГСП+ механизми ёрдамида "Улкан-Лазиз" компанияси ўз маҳсулотларини Европа бозорларига имтиёзлар билан экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.
ТИСЗА бренди спорт ва классик поябзал ишлаб чиқаришда юқори сифат ва замонавий дизайн билан танилган. 1940-йилларда Венгрияда ташкил этилган ушбу бренд ўзининг ишончли спорт поябзаллари билан кенг танилган. ТИСЗА бренди ўзининг ноёб дизайни, сифат ва қулайликни таъминлашга катта эътибор қаратади.
Бу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг иқтисодий фаоллигини оширишга ва экспортни кенгайтиришга катта ҳисса қўшади!
"Улкан-Лазиз" компанияси юқори сифатли поябзаллар ишлаб чиқариш ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. "Моха Манагемент" билан ҳамкорликда компания ТИСЗА бренди остида поябзал ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ва экспорт салоҳиятини оширишни мақсад қилган.
