Тожикистон

Тожикистонда $83,2 млнлик тўқимачилик кластери ташкил этилади

Тожикистонда $83,2 млнлик тўқимачилик кластери ташкил этилади

Тожикистон енгил саноатни ривожлантириш ва маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашга эътиборини кучайтирмоқда. Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг маълум қилишича, мамлакатда қиймати 83,2 миллион АҚШ долларига тенг ва 5 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тўқимачилик кластери ташкил этилади.

Лойиҳа пахтани етиштириш ва қайта ишлашдан бошлаб, ип-калава, мато ҳамда тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини қамраб олади.

Кластер доирасида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш ва пахтачилик ҳамда тўқимачилик соҳалари ўртасида ягона ишлаб чиқариш занжирини шакллантириш режалаштирилган.

Лойиҳа янги иш ўринлари яратиш билан бирга, Тожикистонда енгил саноатнинг салоҳиятини ошириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Узтех Гроуп Зарофаттехъни сотиб олмоқчи