ТожикистонТуркманистон

Тўқимачилик форуми: Туркманистон ва Тожикистон ўртасидаги саноат ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Тўқимачилик форуми: Туркманистон ва Тожикистон ўртасидаги саноат ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Туркманистон  Матбуот-ахборот марказининг хабар беришича, Туркманистон делегацияси Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтган Халқаро тўқимачилик форумида фаол иштирок этди. Тадбир доирасида делегация тожик компаниялари билан саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда технология алмашинуви масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, туркман вакиллари Душанбедаги бир қатор тўқимачилик корхоналари, жумладан “Гулистон” фабрикасига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Форумда Туркманистоннинг юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотлари, корхоналарда замонавий технологияларни жорий этиш, экспорт ҳажмини ошириш ва тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйиш борасидаги ютуқлари тақдим этилди.

Мазкур халқаро анжуманда Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа минтақалардан ҳукумат вакиллари, саноат мутахассислари ҳамда етакчи компаниялар иштирок этди.

Батафсил ўқиш ♻️ Билли Айлишнинг Экологик Ташаббуси: 400 мингта сотилмаган футболкага нима қилиш мумкин?