Ўзбекистон

Тўқимачилик компаниялари калава ип бозорини барқарорлаштириш учун мурожаат қилишмоқда

Тўқимачилик компаниялари калава ип бозорини барқарорлаштириш учун мурожаат қилишмоқда

Ўзбекистондаги тўқимачилик саноати қалтис ҳолатга етди. Калава ип ишлаб чиқариш фабрикасининг вакили хабар беришича:

Кўплаб фабрикалар ишлаб чиқаришнинг юқори харажатлари ва паст талаб туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда. Ички бозорга келганда, пахта толаси нархи жаҳон бозоридан анча қиммат, бу эса калава ип ишлаб чиқариш рентабеллигини пасайтирмоқда.

Асосий муаммо ички бозорга нисбатан пахта толаси нархининг юқорилиги бўлиб, у жаҳон бозоридаги нархлардан сезиларли даражада ошиб кетган, бу эса калава ип ишлаб чиқаришни иқтисодий жиҳатдан номувофиқ қилмоқда. Шунингдек, экспорт божхоналари (килограмми учун $0,05) компаниялар зарарларини янада кучайтирмоқда. Натижада компаниялар ишлаб чиқариш ҳажмини кескин камайтириб, саноатда иш ўринларининг қисқариши хавфини яратмоқда.

Мисол учкн, Традинг Econimics маълумотларига кўра, 2024 йил сентябрда жаҳон бозорида пахта килограмми 65 центга тенг эди. Бошқа томондан, Ўзбекистонда сентябрда у биржа бўйича 63-79 центдан сотилаётган эди.

Бу ўз навбатида, калава ип нархига таъсир кўрсатди. Индиамарт савдо майдончасига кўра, Не20 калава ип килограмми нархи 82 рупияни ташкил қилади, бу эса 0,95 АҚШ долларига тенг. Ўзбекистонда эса Флагма савдо майдончасида калава ипнинг нархи рақамига қараб 2-4 АҚШ долларини ташкил қилади.

Шу муносабат билан, тўқимачилик компаниялари ҳукумат ва тегишли вазирликларни бозорни барқарорлаштириш учун тезкор чоралар кўришга чақирмоқда. Тезкор аралашувсиз, инқироз саноатнинг коллапсига олиб келиши мумкин, бу эса мамлакат иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатади.

Батафсил ўқиш Бухорода экспортга йўналтирилган тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади