Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари сотувга қўйилди

Сотувга қўйилган тўқимачилик корхоналаридан бири "Арнасой Голд Техтил" . Ушбу корхона Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган бўлиб, унинг ер участкасининг умумий майдони 3.4 га, бино умумий майдони эса 8406.33 кв.м. Бошланғич нархи – 67 миллиард 933 миллион сўм.
Шунингдек, "Гарнет Текстил" корхонаси ҳам сотувга қўйилган. Ушбу корхона Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган бўлиб, ер участкасининг умумий майдони 0.37 га, бино умумий майдони эса 910.8 кв.м. Бошланғич нархи – 1 миллиард 346 миллион сўм.
Шунингдек, сотувга қўйилган яна 11 та тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари мавжуд.
