Дунёда

Тўқимачиликни қайта ишлашда инқилоб: Поликоттон энди муаммо эмас!

Тўқимачиликни қайта ишлашда инқилоб: Поликоттон энди муаммо эмас!

Аралаш матолар дунё текстиль ишлаб чиқаришининг катта қисмини ташкил этади, аммо уларни қайта ишлаш иқтисодий ва технологик жиҳатдан фойдасиз ҳисобланган. Ушбу технология мода секторида ҳақиқий айланувчи иқтисодиётга йўл очади, чиқиндиларни қолдириш ҳажмини камайтиради ва янги хом ашёга бўлган эҳтиёжни пасайтиради.

Вена Технология Университети (ТУ Wien) олимлари текстильни қайта ишлашдаги энг мураккаб муаммолардан бирига инқилобий ечим таклиф қилишди. Уларнинг энг сўнгги кашфиёти — махсус эритувчи — полиэстер ва пахтадан иборат аралаш матоларни (поликоттон) тўлиқ ажратишга имконият беради. Олдин бу матоларни деярли қайта ишлаб бўлмас деб ҳисоблашарди.

Эритувчининг оддий таркиби табиий моддалар — ментол ва бензой кислота асосида ишлаб чиқилган. 216°C гача қиздирилганда улар суюқликка айланади ва атиги 5 дақиқада полиэстерни эритади, пахта толаларига зарар етказмайди. Синовлар давомида пахтанинг 100% гача ва полиэстернинг 97% гача қайта тикланиши мумкинлиги аниқланган. Иккала материал ҳам ўзининг дастлабки хусусиятларини сақлаб қолади ва янги матолар ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Андреас Бартл таъкидлаганидек:
"Бизнинг таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, пахта толалари барқарор қолади... уларни яна янги ипга айлантириш мумкин."

Ҳозир олимлар жараённинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ҳароратни пасайтириш устида ишламоқдалар.

Батафсил ўқиш Сурхондарёда $96 млнлик йирик аграр лойиҳа