Тошкент вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тошкент вилоятининг Паркент туманида Малайзиянинг MMC Corporation компанияси томонидан 120 гектар майдонда эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) қурилиши режалаштирилмоқда.
ЭИЗ ташкил этилиши жорий йил февраль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим ўртасида бўлиб ўтган учрашув натижаси ҳисобланади. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш масаласи Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва MMC Corporation вакиллари учрашувида ҳам муҳокама қилинган.
Мазкур лойиҳа инвесторлар учун қулай шароитлар яратиши ва минтақада саноат ривожига хизмат қилиши кутилмоқда.
