Туркияда ипак ишлаб чиқариш: Бизнес учун янги имкониятлар

Туркия ҳукумати Бурсада ипак ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.
Бурса шаҳри тарихан 14–19-асрларда Усмонлилар ва Европа зодагонларига ипак матолар етказиб берган марказ сифатида танилган эди.
Ҳозирда ҳукумат ушбу қадимий ҳунарни қайта тиклашга қарор қилган. Бу ташаббус нафақат тарихий анъаналарни сақлашга, балки ёшлар учун таълим ва тадбиркорлик йўлида янги имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда.
Бурсада очилган таълим марказларида талабалар ипак ишлаб чиқариш тарихи ва тўқимачилик ускуналарида ишлаш бўйича амалий билимларга эга бўлмоқда.
Мазкур лойиҳа айниқса аёллар ва ёшлар учун фойдали бўлиб, уларнинг ўз бизнесларини бошлашига туртки бермоқда. 2019-йилда Бурса ипаклари вилоятнинг географик брендлари рўйхатига киритилган бўлса, икки йил ўтиб у ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига ҳам киритилди.
