Туркманистон

Туркманистонда пахта соҳасида мажбурий меҳнат ҳали ҳам сақланиб қолмоқда

Туркманистонда пахта соҳасида мажбурий меҳнат ҳали ҳам сақланиб қолмоқда

Ҳукумат томонидан маълум бир ҳаракатлар амалга оширилганига қарамай, Туркманистонда пахта саноатида мажбурий меҳнат ҳали ҳам тизимли амалиёт сифатида сақланмоқда.

Бу ҳақда Cotton Campaign коалицияси томонидан тайёрланган, 2024 йил учун мустақил ҳисоботда қайд этилган.

Ҳисоботнинг асосий хулосалари:
Айрим ҳудудларда шифокорлар ва ўқитувчилар мажбурий сафарбарликдан қисман озод қилинган бўлса-да, умумий ҳолатда давлат ходимлари ҳануз мажбуран далаларга чиқарилмоқда ёки "ўринбосар" учун пул тўлашга мажбур бўлмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) пахта терими жараёнини кузатиш учун чекланган кириш ҳуқуқига эга бўлган, аммо ҳукумат инспекторлар ва ишчилар ўртасида алоқа ўрнатилишига тўсқинлик қилган.

Расман балоғат ёшига етмаганларни сафарбар қилиш тақиқланган бўлса-да, болалар меҳнати қайд этилган ҳолатлар мавжуд.

Мажбурий меҳнат билан боғлиқ маҳсулотлар ҳалигача дунё бозорларига чиқмоқда. 2020–2023 йилларда Туркманистон пахтаси ва унинг яримтайёр маҳсулотларининг 84% Туркияга экспорт қилинган. Туркия эса энг йирик қайта ишловчи давлат ҳисобланади.

2024 йилда Покистон Туркманистондан пахта ва унинг маҳсулотларини импорт қилиш ҳажмини уч баробар оширган (2023 йилда $8,6 миллиондан 2024 йилда $29 миллионгача).

Италия, Польша ва Португалия — туркман пахта маҳсулотларининг асосий Европа импортчилари. 2023 йилда:

Италия $1,8 миллионлик мато импорт қилган,

Польша — $1,4 миллионлик,

Португалия — $1,1 миллионлик.

Бельгия эса пахта толасининг етакчи импортчисига айланган.

АҚШда эса Туркманистон пахтаси 2018 йилдан бери импорт қилинишга тақиқланган. Экспертлар брендлар ва ритейлерларни таъминот занжирларини текширишга ва Туркманистон пахтасини хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган барча босқичларда чиқариб ташлашга чақирмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Словения бизнес ҳамкорлигини кучайтирмоқда