Туркманистон

Туркманистонда тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа йўлга қўйилади

Туркманистонда тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа йўлга қўйилaди

Туркманистонда тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан самарали фойдаланиш мақсадида Дашоғуз пахта йигирув фабрикасида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида илгари чиқинди сифатида қолиб кетаётган тўқимачилик саноати қолдиқлари қайта ишланиб, улардан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Янги ишлаб чиқариш маҳаллий хомашёдан янада унумли фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳа янги иш ўринларини яратишга ҳам имкон беради.

Туркманистон ҳукумати ушбу лойиҳани тўқимачилик саноатини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда. Президент Сердар Бердимуҳамедов ташаббусни маъқуллаб, уни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Батафсил ўқиш Қирғизистонда тўқимачилик чиқиндилари қайта ишланмоқда