Туркманистонда TurkmenTextile Эхпо-2026 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 4–6 июнь кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида TurkmenTextile Эхпо-2026 халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбирнинг мақсади Туркманистонни халқаро тўқимачилик маркази сифатида тарғиб қилиш, миллий меросни намойиш этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Форумда тўқимачилик саноати вакиллари, экспертлар ва таниқли дизайнерлар иштирок этмоқда. Дастур доирасида мода намойишлари, семинарлар ва ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифлар ташкил этилган.
Тадбирда жаҳон мода саноатининг нуфузли вакиллари, жумладан, Вивиенне Westwood мода уйи бош ижрочи директори Carlo ДЪАмарио ҳамда Фашион Чаннел асосчиси Марзио Nocera қатнашмоқда.
Кўргазмада Франция, Марокаш, Уммон, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари дизайнерлари, шунингдек, туркман брендлари ўз коллекцияларини намойиш этмоқда. Тадбир Туркманистон тўқимачилик саноатининг инновациялар ва экологик масъулият тамойиллари асосида ривожланаётганини яққол намоён этмоқда.
