Туркманистоннинг «Руҳабат» тўқимачилик мажмуаси ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

Туркманистонда фаолият юритувчи «Руҳабат» тўқимачилик мажмуаси мамлакат тўқимачилик саноатида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.
Корхона 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда йигирув, тўқув ва бўяш жараёнлари ягона технологик тизим асосида амалга оширилади. Маҳаллий пахтадан тайёрланган аралаш ипларнинг катта қисми экспорт қилинади. Шунингдек, корхона турли хил сифатли матолар ишлаб чиқаради.
Яқинда мажмуа ассортименти замонавий ранглар ва гул нақшлари билан безатилган янги турдаги матолар билан янада кенгайди. Ушбу матолар асосан устки кийимлар тикиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, корхонада бош рўмол, дастурхон ва намозликлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Умуман олганда, «Руҳабат» тўқимачилик мажмуаси ўзининг сифатли маҳсулотлари билан ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаб, мамлакат тўқимачилик саноати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
