Ўзбекистон

Уйингиз учун сифатли танлов: САГ, Шатура ва Divan.uz энди Узум Маркетъда!

Уйингиз учун сифатли танлов: SAG, Shatura ва Divan.uz энди Uzum Market’да!

Узум Маркет платформасида дунё брендлари маҳсулотлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Эндиликда фойдаланувчилар гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи - миллий брендимиз САГ ҳамда мебель брендлари Шатура ва Divan.uz маҳсулотларини харид қилиш имконига эга.

САГ гиламлари ўзининг юқори сифати ва нафис дизайни билан 15 дан ортиқ мамлакатда машҳур. Шатура эса ётоқхона, меҳмонхона ва офис учун кенг ассортиментдаги мебелларни таклиф қилади. Divan.uz эса маҳаллий бозорда замонавий ва эргономик мебеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Маҳсулотлар эшикгача етказиб берилади, зарурат бўлса йиғиш хизмати ҳам мавжуд. Узум картаси орқали тўловда 30% гача чегирмалар тақдим этилади, шунингдек, харидларни 3, 6, 12 ёки 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Яна бир янги функция - артикул бўйича қидирув функцияси ишга туширилди. Энди фойдаланувчилар маҳсулотнинг артикул рақамини сайт ёки иловага киритиш билан керакли маҳсулотни дарҳол топа олади.

Ҳозирги кунда Узум Маркетъда бир миллиондан ортиқ ноёб маҳсулот мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистон бўйлаб 408 та аҳоли пунктдаги 1129 та етказиб бериш нуқтасига тез етказиб берилади.

Батафсил ўқиш Тожикистон тўқимачилик соҳасида экспортни $3 миллиардга етказишни мақсад қилган