Ўзбекистон

“UzCharmExpo Эурасиа-2025” кўргазмаси иш бошлади

“UzCharmExpo Eurasia-2025” кўргазмаси иш бошлади

Жорий йилнинг 28–30 октябр кунлари “Ўзекспомарказ” мажмуасида 19-халқаро “UzCharmExpo Эурасиа-2025” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда чарм ва поябзал маҳсулотлари, мўйна, жун буюмлари ҳамда замонавий аксессуарлар билан бир қаторда илғор ишлаб чиқариш технологиялари намойиш этилмоқда.

Ушбу кўргазма саноат вакиллари учун маҳсулотларни тақдим этиш билан чекланмай, янги инвестицияларни жалб этиш, экспорт шартномаларини имзолаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини яратадиган муҳим платформа сифатида эътироф этилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Сербия чарм саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда