Ўзбекистон

Узум Маркет: Логистика масалаларига янги ёндашув

Uzum Market: Логистика масалаларига янги ёндашув

Энди Ўзбекистон миллий маркетплейси Узум Маркет истеъмолчилари янги ДБС схемаси туфайли нафақат катта ҳажмдаги товарларни, балки бошқа турдаги маҳсулотларни ҳам сотиб олишлари мумкин.

Бундай имконият ДБС (деливеред бй селлер – сотиувчи томонидан етказиб бериш) схемаси туфайли пайдо бўлди. Унда маркетплейс сотиувчиларга ўз товарларини платформа логистикасисиз ўзлари етказиб бериш имкониятини таклиф этмокда. Шу тариқа сотувчилар маркетплейс орқали катта ҳажмли товарлар, қурилиш ва таъмирлаш материаллари, автомобил аккумуляторлари, заказ бўйича ишланган маҳсулотлар, заргарлик буюмлари, кам сотиладиган товарлар, премиум сегмент товарлари ва бошқаларни сотишлари мумкин.

Бу иш схемаси 2 июндан ишга тушади. Унда маркетплейс онлайн-витрина ва маркетинг воситаларини таклиф қилади, сотувчи эса товарни сақлаш ва қадоқлашдан бошлаб, уни буюртмачига етказиб беришгача қайта ишлашнинг тўлиқ циклини ўз зиммасига олади, шунингдек етказиб бериш зоналари ва муддатларини ўзи белгилайди.

Узум Маркет бош директори ўринбосари Акмал Раҳимовнинг айтишича:

ДБС модели – бизнинг платформамиз ривожланишидаги мантиқий қадамдир. Биз кўп тадбиркорларда логистика жиҳатидан анъанавий схемаларда сотиш қийин бўлган қизиқарли товарлар борлигини биламиз. Шу тариқа яна кўпроқ тадбиркорлар Узум Маркетнинг миллионлаб истеъмолчиларига етиш имкониятига эга бўлади. Биз барча сотувчилар – йирик компаниялардан то кичик оилавий брендларгача – ўз соҳасини топиши ва ривожланиши учун маркетплейс яратамиз.

Батафсил ўқиш 2025 йилнинг дунёдаги энг машҳур мода брендлари