Ўзбекистон

“Велтоних” тикувчилик корхонаси фаолиятини кенгайтириб, 100 та янги иш ўрни яратмоқда

“Veltonix” тикувчилик корхонаси фаолиятини кенгайтириб, 100 та янги иш ўрни яратмоқда

Бухоро вилояти Олот туманида фаолият юритаётган “Велтоних” МЧЖ ўз ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришда давом этмоқда. Корхонада асосан эркаклар учун 4 турдаги футболкалар тикилади. Айни пайтда бу ерда 240 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.

Корхона раҳбари Аброр Худойбердиевга кўра, замонавий Хитой технологиялари асосида ишлаётган корхона яна 100 та иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Маҳсулотлар ички бозор билан бирга Россия, Италия ва Туркияга ҳам экспорт қилинмоқда, корхона ойига 100 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов корхонага ташриф буюриб, иш жараёнлари билан танишди ҳамда лойиҳани янада кенгайтириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Батафсил ўқиш “Букҳара Cotton Техтиле” ва “Зарҳал Гроуп” аёллар бандлигини таъминлашда стратегик ҳамкорликни бошлади