Ўзбекистон

Вьетнамда Ўзбекистон чарм маҳсулотларининг илк тақдимоти

Вьетнамда Ўзбекистон чарм маҳсулотларининг илк тақдимоти

Сўнгги йилларда Ўзбекистон чарм саноати жадал ривожланиб, халқаро бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлашга муваффақ бўлмоқда. Шу муносабат билан Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган “25тҳ Интернатионал Шоэс & Леатҳер Эхҳибитион – Виетнам” кўргазмасида мамлакатимиз илк бор “Маде ин Узбекистан” павильони билан иштирок этди ва ўз чарм маҳсулотларини намойиш этди.

Кўргазмада Ўзбекистон чарм саноатини вакиллари — 10 га яқин корхона иштирок этиб, тайёр чарм, желатин, техник суюқликлар ҳамда махсус пойабзаларни тақдим этди. Бу тадбир мамлакатимиз чарм саноатининг янги босқичга чиқаётганидан далолат беради.

Осиё, Яқин Шарқ ва Европа давлатларидан келган компаниялар билан олиб борилган дастлабки музокаралар самарали натижалар берди. Покистоннинг Шеикҳ Афзал Ҳуссаин компанияси билан тайёр чарм ва wet-блуэ маҳсулотлари экспорти бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ҳиндистоннинг Тенеро Суэде Эхпортс компанияси экологик сертификатга эга Ўзбекистон чармига катта қизиқиш билдирди. Саудия Арабистонининг Зақрт компанияси билан эса синов партиясини ишлаб чиқиш ва тўғридан-тўғри етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Тайланднинг SarChem Интернатионал компанияси билан кимёвий воситалар ва желатин соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Ушбу кўргазма доирасида Ўзбекистон стенди нафақат маҳсулотларни, балки мамлакатимиз экспорт салоҳияти, халқаро ишонч ва замонавий ишлаб чиқариш имкониятларини намойиш қилди. Харидорлар учун айниқса муҳим жиҳат — Ўзбекистон маҳсулотларининг экологик тозалиги ва тезкор етказиб бериш инфратузилмасининг мавжудлигидир.

Батафсил ўқиш СЭЗ “Фарғона янги имкониятлари”да икки йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади